Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гўшт нархи нега кўтарилмоқда?
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мамлакатда гўшт нархининг ошиш сабабларига аниқлик киритди.
Таъкидланишича, вилоятлар ва туманларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш комплексларининг етарли даражада ривожланмагани, фермер ва деҳқон хўжаликларининг маҳсулдор чорва моллари билан таъминланмагани ҳамда маҳсулдор чорва молларини етиштириш соҳасидаги илмий изланишларнинг етишмаслиги гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига олиб келмоқда, деб ёзади ЎзА.
Озуқа-ем маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларининг етишмаслиги, ерларнинг шўрланиши, озуқа-ем маҳсулотлари таннархининг юқорилиги, реализация қилишдаги “воситачилар”нинг кўплиги ҳам гўшт маҳсулотлари нархининг қимматлашувига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун: 2017 йилда мол гўшти 35,9 фоизга, қўй гўшти – 31,4 фоизга, парранда гўшти – 33,1 фоизга ошган.
Мавзуга оид
15:36 / 11.12.2025
Автомобил ювиш хизматлари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга ўсди
13:20 / 10.12.2025
Лимон, гўшт, метан. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар
11:30 / 10.12.2025
Янгиланган прогноз: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин
15:06 / 22.11.2025