Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий кореялик чанғичилар машғулот ўтказгани Шимолий Кореяга жўнашди
Фото: Yonhap
31 январда жанубий кореялик чанғичилар шимолий кореялик спортчилар билан бирга машғулот ўтказиш учун Шимолий Кореяга жўнашди. Машғулотлар Олимпиадага тайёргарлик кўриш доирасида Канвондо вилоятидаги “Масикрён” мажмуасида ўтказилади. Yonhap ахборот агентлигининг маълум қилишича, Жанубий Корея делегациясига 45 киши, жумладан журналистлар ва кузатиб борувчилар гуруҳи киради.
Делегация чартер рейс билан Кальма аэропортига келади ва 1 февралда Олимпиадада иштирок этувчи бир неча шимолий кореялик билан ортга қайтади.
Таъкидланишича, Сеул ўз сафарини Вашингтон билан келишиб олди, чунки ўтган йил АҚШ Шимолий Корея ҳудудида бўлган самолёт ва кемаларга АҚШга келишни тақиқлаганди. Шу сабабли Жанубий Корея вакилларининг Шимолга ташрифи охирги лаҳзаларгача савол остида қолаётганди.
Пёнгчангдаги Олимпиада 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026