Ўзбекистон | 15:50 / 01.02.2018
33227
2 дақиқада ўқилади

Тошкент метрополитени даромад ола бошлади

Фото: KUN.UZ

Тошкент метроси 2017 йилда илк марта даромад ола бошлади, у 117 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» собиқ раҳбари ва бош муҳандиси Бахтиёр Содиқов хабар берди.

Йил давомида ҳаммаси бўлиб 62 миллион йўловчи ташилди, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 0,2 фоизга кўпроқ. Бахтиёр Содиқовнинг сўзларига кўра, ташувлар ҳажмининг ошишига пенсионерлар учун соат 10:00 дан 16:00 га қадар метрода бепул юриш жорий этилгани ҳам туртки берган. Даромадга эса рекламани ошириш ҳисобидан эришилди.

Эслатиб ўтамиз, узунлиги 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши 2020 йилга қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Мазкур линия кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади. Ушбу йўналишда 6 бекат бўлади. Қизиқарли яна бир жиҳат, поездлар тўхташ маскани, яъни бекатлар 4 вагондан иборат метро поездига мўлжаллаб қурилади. Бекатларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус лифт ва эскалаторлар ўрнатилади. Юнусобод йўналишининг янги линияси эса 2019 йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид