Афғонистонда ИШИДнинг 7 минг фаол жангариси бор – Россия ташқи ишлар вазирлиги
Афғонистонда ИШИДнинг 7 мингга яқин фаол жангариси ва бир неча минг “захирадаги жангарилари” ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича иккинчи департаменти бошлиғи Замир Кабулов айтиб ўтди.
“Биз охирги 3 йил давомида ИШИДнинг Афғонистондаги қаноти шаклланиши ортидан кузатмоқдамиз. ИШИД жангариларининг сони 60-70 мингни ташкил қилувчи “толиблар”никига етмайди. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Афғонистонда ИШИДнинг бир неча минг захирадаги жангариларидан ташқари, 7 мингга яқин фаол жангариси бор. Айнан захирадаги жангариларни аниқлаш – бу мураккаб вазифадир. Бундан ташқари, бу “захирачиларни” аниқлаши керак бўлган афғон ҳукумати ҳам, хорижий қўшинлар ҳам уларни аниқлаш билан шуғулланмаяпти. Бу жуда жиддий масала”, деб айтди Кабулов “Россия-24” телеканали эфирида.
Мавзуга оид
20:59 / 14.10.2024
«Толибон» ОАВда тирик мавжудотлар тасвирини тақиқлашга ваъда берди
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
12:20 / 14.10.2024
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Афғонистонга борди
16:50 / 11.10.2024