Жаҳон | 16:13 / 02.02.2018
5968
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳукуматининг фикрича, Сурияда янги кимёвий қурол ишлаб чиқилмоқда - ОАВ

Фото: РИА "Новости"

АҚШ ҳукуматининг хавфсирашича, Сурия ҳукумати янги кимёвий қурол ҳамда уни қўллаш учун янги воситаларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters ва Associated Press агентликлари номи ошкор этилмаётган манбаларга асосан хабар берди.

Айтилишича, Вашингтон кимёвий қурол Суриядан ташқарида тарқатилиши имкониятидан жиддий ташвишда. Аноним амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Сурия президенти Башар Асад режими заҳарловчи моддаларни кичик ҳажмларда қўллашда давом этаётганига ишонмоқда.

Ҳар икки агентлик манбалари маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқилишига жавобан ҳарбий ҳаракатларни истисно этмаяпти.

Экспертлар маълумотига қараганда, Сурияда кимёвий қурол сўнгги 6 йилда 30 мартадан кўпроқ қўлланган. Башар Асад режими кимёвий ҳужумларга алоқадор эканини рад этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид