Спорт | 14:31 / 02.02.2018
9122
1 дақиқада ўқилади

Япония ўз фуқароларини Олимпиада-2018 вақтидаги хавфлардан огоҳлантирди

Фото: РИА "Новости"

Япония ТИВ ўз фуқароларини Пёнгчангдаги Олимпия ўйинлари-2018 вақтида юз бериши содир бўлган эҳтимолий хатарлар ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда идора сайтида хабар берилган.

«Йирик табиий офатлар, тартибсизликлар ёки терактлар таҳдиди, шунингдек, Корея ярим оролида Шимолий Корея туфайли тушунарсиз вазият бўлгани эътиборга олиниб, ТИВда хорижий сафарларни қайд этиш тизимида рўйхатдан ўтинг, бу элчихона фавқулодда ҳолатларда сиз билан боғланиши ҳамда сафар хавфсизлиги тўғрисида энг сўнгги маълумотни олиши учун керак», - дейилади хабарда.

ТИВ маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда Японияга нисбатан қотилликлар 2,5 марта ва талончилик 1,2 маротаба кўпроқ содир этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид