Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастронинг ўғли ўз жонига қасд қилди
Кубанинг кўп йиллик собиқ етакчиси Фидель Кастронинг тўнғич ўғли, фан доктори Фидель Анхель Кастро Диас-Баларт 1 февраль эрталаб ўз жонига касд қилган. Бу ҳақда Куба миллий телевидениесига иқтибос келтирган ҳолда Prensa Latina ахборот агентлиги маълум қилди.
Хабар қилинишича, шифокорлар бир неча ой давомида Кастрога чуқур тушкунлик ҳолатидан чиқишда ёрдам кўрсатишган. Дастлаб у госпиталда даволанган, сўнгра кузатув остида амбулатор режимга ўтказилган. Марҳум ўлим олди хатини қолдирган.
68 ёшли Кастро Диас-Баларт Куба давлат кенгашининг илмий масалалар бўйича маслаҳатчиси ва Куба фанлар академиясининг вице-президенти бўлган, инновациялар масалалари билан шуғулланган.
Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро Рус 2016 йил 25 ноябрда 90 ёшида вафот этганди.
Мавзуга оид
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024
Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда
08:50 / 21.10.2024