Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Садриддин Айнийнинг уй-музейи таъмирланади
Ўзбекистон ҳукумати машҳур тожик ёзувчиси Садриддин Айнийнинг Самарқанд шаҳридаги уй-музейини таъмирдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Мамлакат ҳукумати уйни таъмирлаш учун 300 млн сўм (37 минг доллар) ажратди.
«Биз умид қиламизки, уй-музей буюк Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллиги арафасида тўла таъмирдан чиқарилади», - дея айтиб ўтган Ўзбекистон тожиклар жамияти фаоли Амина Шарофиддинова.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат Садриддин Айний бюстини ҳам аввалги жойига қайтариши мумкин эди. Бюст узоқ вақт давомида Айнийнинг уйи ёнидаги кўчада жойлашган, бироқ кейинчалик ҳовли ичига кўчирилган.
Садриддин Айнийнинг уй-музейи эски шаҳар марказида, Регистон майдонидан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Машҳур ёзувчи бу уйга 1917 йилда кўчиб кирган.
Умумий ҳисобда, Айний ушбу уйда қарийб 35 йил, 50-йилларнинг бошига қадар истиқомат қилган. Уй икки қисмдан иборат, биринчиси XVIII аср охири – XIX аср бошида қурилган бўлса, иккинчи қисми 1930-йилларда Айний ва унинг дўстлари томонидан барпо этилган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026