Жаҳон | 15:41 / 02.02.2018
8166
1 дақиқада ўқилади

Трамп Оқ уйда КХДР фуқаролари билан учрашади

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореядан қочиб чиқиб кетган шахслар билан Оқ уйдаги Овал кабинетда учрашув ўтказади. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда.

Кутилишича, КХДРнинг саккиз фуқароси билан учрашув ташкиллаштирилади. Улардан икки нафари АҚШда яшаётган бўлса, олтиси – Жанубий Кореяда.

Газетанинг таъкидлашича, бу учрашув Трампга Шимолий Кореяда қуроллар синови фонида кескинлик ортиб бораётган бир пайтда ушбу мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши масаласини кўтариш имконини беради. 

«Ҳали ҳеч бир режим Шимолий Кореядаги шафқатсиз диктатура каби ўз фуқароларини азоб-уқубатга дучор қилмаган», - дея маълум қилган Трамп конгрессга ҳар йиллик мурожаатида.

Газета манбаси сўзларига кўра, учрашув АҚШнинг Шимолий Кореядаги инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси вакили Грег Скарлату томонидан ташкиллаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид