Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг Пучон университети Тошкентда филиалини очмоқчи
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида 3 кун давомида Жанубий Кореянинг Пучон университети вакиллари иш олиб боришди. Уларга университет профессори Ли Донг Вук бошчилик қилган. Хорижий мутахассисларнинг бу ташрифи доирасида Жанубий Кореядаги мактабгача таълим тизими, педагогик ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар яратиш, мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ишлашда мультимедиа материалларидан фойдаланиш масалалари ёритилди. Шунингдек, бу ташриф давомида Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Учрашув якунларига кўра “Тошкентда Пучон университетининг филиалини очиш истаги ҳақидаги” баённома имзоланган. Бу филиалда мактабгача педагогика ва психология факультети фаолият юритади. Баённома Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Пучон университети профессори Ли Донг Вук томондан имзоланган.
Пучон университети Жанубий Кореядаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда университетда 26 та факультет фаолият юритади. Университетда муҳандислик, табиатшунослик, гуманитар фанлар ва санъат йўналишлари бўйича ўқув дастурлари таклиф қилинади. Университетда мактабгача таълим факультети ва хорижий талабалар учун корейс тили маркази мавжуд.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026