20:30 / 02.02.2018
10359

Зидан истеъфога чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Фото: Getty Images

Испания матбуоти «Реал» бош мураббийлигига Маурисио Почеттино тайинланиши ҳақида бонг урмоқда. «Тоттенҳэм» устози ўзи билан гўё ҳужумчи Ҳарри Кейнни ҳам олиб келаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетган. 

Зинедин Зидан бу гап-сўзларга изоҳ берди.

«Бу ҳар қандай мураббийнинг кундалик ишидир. Бундай ҳолатга фақат Мадридда учрамайсиз. Жамоа оғир аҳволга тушиб қолса, янги бош мураббий ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетади.

Аммо бу менга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Мен ҳар кунги ишимни давом эттиравераман. Мақсадим - жамоам натижаларини яхшилаш.

Кейинги мавсум ҳақида ўйламайман. Нима юз бериши мени хавотирга солмайди», — деб мураббий сўзларини келтирмоқда Goal.

Top