Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
62 долларлик қарз туфайли ўн ёшли қизчани гаровга олишди
Арманистоннинг Егвард шаҳрида яшовчи аёл ўз танишининг ўн ёшли қизини 62 доллар (30 минг арман драми)лик қарз туфайли гаровда ушлаб турганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Арманистон Тергов қўмитаси сайтида хабар берилди.
Терговчиларнинг маълумотларига кўра, аёл «оилалар ўртасида узоқ йиллар давомида юзага келган яқин муносабатлардан фойдаланиб, алдов билан, дўконга бориш баҳонасида» қизни ўз уйига олиб кирган.
Шундан сўнг у қизчанинг онасидан 30 минг драмлик қарзини қайтаришни талаб қилиб, акс ҳолда болани қўйиб юбормаслигини айтган, дейилади ТҚ хабарида.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Гумонланувчи айни дамда ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари тергов ишларини олиб боришмоқда. Аёлнинг айби тасдиқланадиган бўлса, у 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026