Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарадаги вилоятида 13 террорчи ўлдирилди
Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарасида жойлашган Фарёб вилоятида «Толибон» радикал ҳаракатининг икки нафар дала қўмондони ўлдирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» Афғонистон миллий армияси махсус топшириқли гуруҳи матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
«Миллий армиянинг махсус топшириқли гуруҳи бўлинмаси томонидан Фарёб вилоятининг Хожа Сабз-Пош уездида жойлашган Қораших аҳоли пункти ҳудудида ўтказилаётган «Навид-8» амалиёти давомида, дастлабки маълумотларга кўра, 13 террорчи, жумладан, икки нафар муҳим дала қўмондони йўқ қилинди, ўн жангари яраланди. Ҳукуматга қарши гуруҳлар позицияларига зарбалар ер ва ҳаводан берилмоқда, амалиёт давом этяпти», - дейилади хабарда.