Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus учувчисиз ҳаво таксисининг илк синовини ўтказди
Фото: Airbus S.A.S.
Airbus авиасозлик концерни Vahana лойиҳаси доирасида учувчисиз ҳаво таксиси Alpha One’нинг илк синовини ўтказди. Компания хабарида айтилишича, қурилманинг синови 31 январда ўтказилган ва муваффақиятли якунланган.
Синовлар Орегон штатидаги аэродромда ўтказилган. Биринчи парвоз 53 сония давом этган: қурилма 5 метр баландликка кўтарилиб, сўнгра қўнган. Кейинги кун қурилма бу ҳаракатларни яна такрорлаган.
Узунлиги 2,7 метр, эни 6,2 метр ва баландлиги 2,8 метр келадиган аэротакси 745 кггача юк кўтара олади. Vahana’нинг ижрочи директори Зак Ловердинг синовларнинг муваффақиятли ўтганини аэрокоинот соҳаси учун катта ютуқ деб атади. Унинг айтишича, лойиҳани амалга ошириш 2 йил вақт олган.
Учувчисиз ҳаво таксиларини яратиш билан Германиянинг Volocopter ва Хитойнинг Ehang компаниялари ҳам шуғулланади. Бу компаниялар ҳам ўз қурилмаларининг илк синовларини ўтказишга муваффақ бўлишган.
Мавзуга оид
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
17:35 / 29.11.2025
Airbus компанияси A320 самолётларини оммавий равишда чақириб олади
11:46 / 20.11.2025
Airbus раҳбари Европада ядровий қурол жойлаштиришга чақирди
22:40 / 10.11.2025