Жаҳон | 11:44 / 03.02.2018
10455
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон Хитой экспансияси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Фото: Shutterstock

Тожикистонда Хитойнинг ҳеч қандай экспансияси (империалистик давлатларнинг янги ҳудудларни босиб олишга интилиши) йўқ. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори биринчи ўринбосари Сайфулло Сафаров махсус брифингда маълум қилди.

«Тожикистонда Хитойнинг ҳеч қандай экспансияси йўқ, бизда – стратегик ҳамкорлик, биз дўстмиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради «Sputnik Тожикистон».

Унинг таъкидлашича, Тожикистон Россия, Хитой ва АҚШ билан яхши муносабатда бўлиб, ташқи сиёсатни мувозанат сақлаб турибди.

Сафаровнинг қайд этишича, тоғ-кон саноати, айниқса, қимматбаҳо металларни қазиб олишда баъзи ён босишларсиз ривожланишга эришиб бўлмайди.

«Биз Россия, Қозоғистон ва Францияга тоғ-кон саноатини ўзлаштириш таклифи билан чиқдик, бироқ фақат Хитой билан келишувга эришилди», - дея айтиб ўтди у.

Маълумот учун, Тожикистон жанубида сўнгги бир неча йил давомида хитойлик фермерларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш учун фаол равишда ерлар ажратиб берилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид