Украина БМТ Хавфсизлик кенгаши бўйича кутилмаган таклиф билан чиқди
Украинанинг БМТдаги делегацияси маълум қилишича, Хавфсизлик кенгашини қайта ислоҳ қилиш зарур, хусусан, бунда вето ҳуқуқини қўллаш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш керак.
«Укринформ»нинг ёзишича, бу ҳақда Украина делегациясининг БМТни ислоҳ этиш бўйича ҳукуматлараро музокаралардаги баёнотида айтилган.
«Музокаралар вақтида вето ҳуқуқи ҳамда Хавфсизлик Кенгаши иш усуллари, каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим», - дея таъкидлаб ўтишган Нью-Йоркдаги йиғилиш давомида Украина миссиясидан.
Ҳужжатда айтилишича, Украина ва БМТ ХКнинг бошқа аъзолари сўнгги икки йил давомида Хавфсизлик кенгаши «институционал камчиликлари» борлигига гувоҳ бўлишган.
Украина томонининг фикрича, вето ҳуқуқи «фақат бир делегация Кенгашни, ХК ҳаракатлари жуда керак бўлганда пайтда фалаж қилиб қўйиши мумкин эканини» англатади.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда вето ҳуқуқини суиистеъмол қилиш бўйича жуда кўп шундай ҳолатлар кузатилган.
Мавзуга оид
11:20
Боррел Украина учун 6,5 млрд евро ажратилишига умид қилмоқда
09:00
Украина биноларни миналаштириш билан боғлиқ таҳдидлар тўлқинига дуч келди
20:14 / 14.10.2024
Россияда Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантлар Украинага қарши урушга боришга мажбурланаётгани айтилди
13:50 / 14.10.2024