22:30 / 04.02.2018
12821

Афғонистонда бир кун ичида 100 га яқин жангари йўқ қилинди 

Фото: reuters

Ўтган суткада Афғонистон ҳукумат кучлари томондан ўтказилган бир қатор махсус операциялар натижасида камида 100 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда 4 февралда Афғонистоннинг TOLOnews телеканали Афғонистон миллий мудофаа вазирлиги расмий вакили Давлат Вазирийга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

Операциялар Фароб, Қандаҳор, Ғазни, Нангорҳор, Гилманд, Майдон, Вардақ ва Лоҳар вилоятларида ўтказилган. Ҳарбийлар жангариларга тегишли қурол ва ўқ-дориларни қўлга киритишга муваффақ бўлишган. Ҳукумат қўшинлари томондан талофатлар ҳақида маълумот келтирилмаган.

Охирги вақтда Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари ҳамда шимолида экстремистлар позициялари сезиларли кучайгани кузатилмоқда.     

 

Top