Ўзбекистон | 00:30 / 04.02.2018
8191
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда "Ўсимликлар клиникаси" ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Сурхондарё вилоятида аҳоли томорқаларидаги қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган "Ўсимликлар клиникаси" янги хизмати Қашқадарё вилоятида ҳам йўлга қўйилиши белгиланмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети билан Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар ўртасида учрашув семинар  ташкил этилиб, бунда "Ўсимликлар клиникаси"ни аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти тўғрисида таништириш, ҳудудларда жорий этиш, унинг самарадорлиги ва қулайликлари бўйича иштирокчиларга батафсил тушинтиришлар ва уларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид