Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тез ёрдам» ходими бемор уйини тунаб кетди
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро У.Г. Андижон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил 12 январь куни соат 07:00 ларда яшаш уйи меҳмонхонасидаги телевизори устидан нархи 24.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлари: 1 дона тилла занжир, 1 дона узук, 1 дона браслет ва 1 жуфт зираклари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини, ўзи излаб топа олмаганлигини билдирган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида номаълум шахс Андижон туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Л. бўлиб чиқди. Олиб борилган профилактик суриштирув ишлари натижасида фуқаро А.Л. 2018 йил 12 январь куни соат 06:30 ларда, У.Г.нинг чақирувига асосан яшаш уйига тез-тиббий ёрдам автомашинасида келиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб чиқиб кетаётиб, юқоридаги буюмларини ўғирлаб кетганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026