Хитойлик 800 метр йўлни ўғирлаб, пуллаб юборди
Хитойнинг Суцянь қишлоғида яшовчи эркак 800 метр узунликдаги бетон йўлни ўғирлаб, сўнгра уни сотиб юборди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Цзянсу вилояти полициясининг аниқлашича, йўқолган йўл олдида чиқиндилар ортилган юк машинаси пайқалган. Машина рулида ҳеч қаерда ишламайдиган, Чжу исмли маҳаллий эркак ўтирган бўлган. Сўроқ вақтида у йўлни ўғирлаганини тан олган.
“Охирги вақтда бу йўлдан кўп фойдаланилмаган, шу сабабли мен уни ўғирлаб, сотиб юбориш ҳақидаги фикрга келдим”, деб айтган “йўл ўғриси”. У ўз режасини амалга ошириш мақсадида экскаватор ва бир нечта юк машинаси ёллаган. Улар бир кечада эни 3,5 метр, узунлиги 800 метр келадиган йўл қопламасини “шип-шийдон қилишган”.
Чжу 500 тонна бетон бўлакларини тоннасини 10 юандан (1,5 доллар) пуллаб, 5 минг юан қўлга киритган. Унга ўғрилик айблови қўйилган.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024