Сурхондарёда 13 ёшли бола қутқарилди
Жорий йилнинг 4 февраль куни Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» қутқарув хизматига Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро С.Б. томонидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олинган маълумотга кўра, фуқаро С.Б.нинг уйининг темир эшиги беркилиб қолганлиги, 13 ёшли боласи уйда ухлаб ётганлиги, чой дамлаш учун газга сув қўйганлиги ва эшикни тақиллатса ҳам ҳеч ким жавоб бермаётганлиги сабабли хавотир олаётганлиги маълум бўлган.
Қутқарувчилар зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ва Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини жалб қилиб, воқеа жойига ўз вақтида этиб боришди.
Қутқарув гуруҳи томонидан эшик очилганда, кондиционер уланган розетка эриши натижасида уйнинг ичи тутун билан тўлганлиги ҳамда у ерда ўсмир бола ҳушсиз ётганлиги аниқланди. Қутқарувчилар болани тезкорлик билан тез тиббий ёрдам ходимларига олиб чиқишди ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
14:52 / 03.10.2024
Сурхондарёда тадбиркор ўзи таҳсил олган мактаб учун 630 ўринли янги бино қуриб берди
10:55 / 22.09.2024
Катта Чимён тоғида адашиб қолган тўрт киши қутқарилди
13:57 / 18.09.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда уч нафар синфдош йигит ҳалок бўлди
17:03 / 11.09.2024