Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бирданига иккита йирик кўргазма ўтказилади
«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компаниясида XIII «Uzbekistan Agrotech Expo–2018» республика агросаноат мажмуаси учун замонавий ускуналар ҳамда технологиялар халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-ярмаркаси ва VII «Uzbekistan Agromash Expo–2018» қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда машиналари халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир жорий йилнинг 30 май – 2 июнь кунлари Тошкентдаги Марказий павильон ва «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси очиқ майдонларида ташкиллаштирилади.
Ушбу кўргазмалар минтақа кўргазма тадбирлари орасида етакчи ўринни эгаллади.
Кўргазма қуйидаги бўлимлардан иборат: «Мева-сабзавот маҳсулоти ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш», «Гўшт ва балиқ ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш», «Сутни қайта ишлаш», «Ветеринария», «Нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш», «Ёрлиқлар, полиграфия, қадоқ», «Музлатиш технологиялари», «Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий препаратлар, пуркагичлар», «Боғдорчилик ва иссиқхона комплекслари учун технологиялар», «Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик ривожи учун технологиялар ҳамда ускуналар», «Муқобил энергия». Кўргазма ўтказилаётган вақтда семинарлар ҳамда тақдимотлар ташкил этилади.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026