14:46 / 06.02.2018
21183

Матбуот ва ахборот агентлиги бошқаруви тизимида ўзгариш рўй берди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бошқаруви тизимида ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўктам Рустамович Ҳамроев Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган.

Шу вақтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Комил Тоҳирович Мансуров мазкур лавозимдан озод қилинди.

Маълумот учун, Ўктам Ҳамроев бундан аввал Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинг институтида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

Top