Ўзбекистон | 09:05 / 06.02.2018
74417
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Royal қуёш сув иситгичлари – Ўзбекистондаги инновацион технология

Фото: Royal

Замонавий дунё ривожланиб бораётгани сари – энергия манбаларига эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда. Тинимсиз ривожланиш туфайли, охирги 15 йил давомида юртимизда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 23 фоизга ошди. Шу сабабли, табиий энергия манбаларини сақлаб қолиш учун, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш зарурияти йилдан-йилга кучаймоқда. Ҳозирда сувни иситиш ва бошқа эҳтиёжлар учун энг фаол қўлланиладиган муқобил энергия манбаи - қуёш энергияси ҳисобланади.

Юртимизда табиий ресурсларни тежамкорлик билан қўллаш мақсадида  2017 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорини қабул қилди. Ушбу қарорга биноан 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари ўз балансида бўлган бино ва иншоотларда иссиқ сув таъминоти учун фақат сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини ишлатишлари шарт.

Фото: Royal

Қуёш энергиясидан сув иситишда фойдаланувчи етакчи давлатлар Испания, Франция, Италия, Германия, Австралия, АҚШ ва Жанубий Корея ҳисобланади. Эндиликда, Ўзбекистонда ушбу инновацион технологиялар Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилмоқда.

Royal қуёш сув иситгичлари замонавий Германия ускуналари ёрдамида энг янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган. Royal қуёш сув иситгичларида иссиқлик алмаштирадиган ускуна зангламайдиган пўлатдан ясалган, бакнинг ичидаги сув эса оқар сувдир. Айнан шу боис иситгичнинг бакидаги сувда бактериялар умуман йиғилмайди, сувнинг ўзи эса доимо тоза. Royal қуёш сув иситгичларининг ишлаб чиқариш жараёнида экологик тоза Европа хомашёларидан фойдаланилади.

Royal қуёш сув иситгичларининг баклари махсус иссиқ сақлайдиган материал билан қоплангани сабабли, ҳатто энг совуқ кунларда ҳам кунига атиги бир фоиз иссиқлик йўқотади.

Фото: Royal

Royal қуёш сув иситгичларининг коллекторлари Almeco-Tinox номли алюминий - селектив қопламага эга ва энг замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилган. Ушбу қоплама туфайли Royal қуёш сув иситгичлари 95 фоизгача қуёш нурларини ўзига сингдириб, уларни сув иситишда самарали ишлатади. Қуёш коллекторларининг ушбу жихати туфайли сиз электр ва иссиқ сув тўловларида 70 фоизгача маблағ тежайсиз!

Фото: Royal

Royal қуёш сув иситгичлари ҳар қандай бинода осон ўрнатилиши ва сув таъминоти қувурларига уланиши мумкин. Ҳозирда горизонтал ва вертикал юқори сифатли Royal сув иситгичлари ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Royal

Горизонтал қуёш сув иситгичлари 200 ва 300 литр ҳажмга эга бўлиб, хусусий уйлар, коттеж ва дала ҳовлилар учун мўлжалланган.

Вертикал қуёш сув иситгичлари 300 литрдан 1000 литргача бўлган ҳажмга эга бўлиб кўп қаватли уйлар, давлат иншоотлари ва офислар учун мўлжалланган. Royal вертикал қуёш сув иситгичларининг бакларини ҳар қандай иссиқлик насослари ва гибрид тизимларга улаш имконияти бор.

Royal қуёш сув иситгичлари сизни узоқ йиллар давомида қишин-ёзин иссиқ сув билан таъминлайди ва роҳат бағишлайди.  Royal сув иситгичлари – Қуёш кучи ҳар бир сув томчисида.

Фото: Royal

Royal сув иситгичлари уч йил бепул тўлиқ кафолатга эга. Қўшимча маълумот учун ахборот марказига (71) 148-88-88 рақами орқали қўнғироқ қилинг ёки Facebook расмий саҳифасига ташриф буюринг: https://www.facebook.com/royaluzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид