Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайванда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши бедарак йўқолди
Фото: AP Photo / Brennan Linsley
Тайвань соҳиллари яқинида Black Hawk вертолётининг фалокатга учраши оқибатида 6 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Тайвань ички ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Мавжуд маълумотларга кўра, вертолёт 5 февраль кечки пайт Тайдун шаҳридан Ланьюй ороли томон тиббий ёрдам кўрсатиш ва эвакуация амалга ошириш учун учган. Вертолёт ортга қайтаётганда у билан алоқа йўқотилган ва у радарлардан ғойиб бўлган. Кейинроқ вертолёт ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай номаълум сабабларга кўра сувга қулагани маълум бўлган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 23.48да юз берган.
Вертолёт бортида икки учувчи, бир механик, бир шифокор, бир бемор ва унга ҳамроҳлик қилаётган шахс бўлган. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
АҚШнинг Black Hawk кўп мақсадли вертолётлари Тайвань армиясига 60 та вертолёт етказилишига тузилган шартнома доирасида 2010 йилда етказилган. Армия вертолётларнинг бир қисмини қутқарув операциялари ўтказиш ва бошқа фуқаролик вазифаларини бажариш учун ички ишлар вазирлигига топширган.
Мавзуга оид
07:43 / 28.03.2026
АҚШ армияси экипажсиз уча оладиган биринчи Black Hawk’ни қабул қилди
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
15:05 / 17.12.2025
Германия: янги денгиз вертолёти сувости кемаларига қарши курашни кучайтиради
07:24 / 11.12.2025