Ўзбекистон | 20:10 / 06.02.2018
6613
1 дақиқада ўқилади

Туристларга объектларни суратга туширишдаги чекловлар бекор қилинади

Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларни ҳеч қандай чекловларсиз суратга тушириши ҳамда видеога олиши мумкин бўлади. Бу Ўзбекистон президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Шу билан биргаликда, қонунчилик билан тасдиқланган рўйхатдаги объектлар бундан мустасно ҳисобланади. Бундай объектларни суратга туширмаслик ҳақидаги кўрсатмалар белгилаб берилади.

Бундай объектлар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган ва айни вақтда бу рўйхат Вазирлар Маҳкамаси эътиборига ҳавола қилинган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид