Технология | 17:20 / 06.02.2018
4338
1 дақиқада ўқилади

Туркияда вазирнинг илтимоси билан қўпол роботни қайта дастурлашди

Фото: Hurriyet

Туркияда маҳаллий муҳандислар томонидан яратилган Sanbot роботи қайта дастурланди. Бу у транспорт, кемасозлик ва алоқа вазири Аҳмад Арслоннинг чиқиши давомида унинг сўзларини бир неча марта бўлиб қўйганидан сўнг юз берди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, вазир Хавфсиз интернет кунида Анқарадаги илм-фан ва технологиялар марказида чиқиш қилган. Робот эса тадбирда бошловчи бўлган. Машина вазирнинг нутқи давомида бир неча марта уни бўлиб қўйди ҳамда секинроқ гапиришга чақирди.

«Ҳамкасблар, кимдир роботни назорат остига олиши керак. Илтимос, қўлингиздан келган барча нарсани қилинглар», - дея айтиб ўтди Арслон.

Газета хабарига кўра, аввалига роботнинг микрофони узиб қўйилган, тадбирдан кейин эса уни қайта дастурлашди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид