Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги жангарилар базаларига зарба берди
АҚШнинг сратегик бомбардимончи самолётлари Афғонистоннинг Тожикистон ва Хитой билан чегарасидаги “Шарқий Туркистоннинг ислом ҳаракати” ва толиблар базаларига зарба берди. Бу ҳақда НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Жеймс Хекер журналистларга маълум қилди.
“АҚШ қуролли кучлари охирги ҳафта давомида “Толибон” ва ИШИДнинг Бадахшон вилоятидаги машғулот базаларига қарши ҳаво операцияларини ўтказди. Бу террорчиларга Хитой ва Тожикистон билан чегарада ҳаракатларни амалга оширишда халақит қилди”, деб айтган Хекер.
Унинг айтишича, афғон ҳарбийларидан ўғирланиб, терактлар учун “ҳаракатланувчи бомбалар”га қайта жиҳозланган автомобиллар йўқ қилинган.
Зарбалар беришда В-52 Sratofortress стратегик бомбардимончиларидан ҳам фойдаланилган. Хекернинг айтишича, 24 та юқори аниқликдаги снаряд ташланган.
Генералнинг айтишича, АҚШ коалицияси ҳафтасига 25 тага яқин, афғон кучлари эса тахминан икки марта кўпроқ парвоз амалга оширади.
Хекернинг таъкидлашича, уйғурларнинг Хитойда жойлашган “Шарқий Туркистоннинг ислом ҳаракати”га зарба берилмаган, гап бу гуруҳ ва толиблар томондан қўлланувчи машғулот лагерлари ҳақида кетган.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
17:54 / 10.06.2026