Boeing янги 737 МАХ 7 самолётини тақдим қилди
6 февралда MAX 7 моделидаги илк Boeing 737 самолёти АҚШнинг Вашингтон штатидаги Renton заводидан чиқди. Янги модел аввалги 737-700’га қараганда 1,6 минг км кўпроқ уча олади ва кўпроқ йўловчи таший олади ҳамда 18 фоиз камроқ ёнилғи сарфлайди. Бу ҳақда New Atlas хабар бермоқда.
MAX 7 модели 737 MAX моделлар қаторининг учинчи ва энг янги модели ҳисобланади. Реактив лайнер 172 йўловчига мўлжалланган ва MAX оиласи учун рекорд узоқликка – 6,2 минг км га уча олади.
MAX 7 ўзининг бош рақобатчиси – Airbus’нинг A319neo самолётига нисбатан 12 йўловчи кўпроқ сиғдира олади, 640 км масофа кўпроқ уча олади ва 7 фоиз камроқ ёнилғи сарфлайди.
“Катта баландликлар ёки чекка ҳудудларда йўловчиларга хизмат кўрсатувчи авиакомпаниялар учун MAX 7 асосий флотга мукаммал тўлдирма бўлади. Биз бу самолётнинг ақлбовар қилмас қайишқоқлиги ва узоқ масофага учишини намойиш қилиш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқдамиз”, деб айтган 737 MAX бош менежери Кит Леверкун.
Самолётни Southwest Airlines компаниясига етказиб берилгандан кейин 2019 йилдан фойдаланишга киритиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
23:10 / 12.10.2024
Boeing иш ташлашлар фонида 17 минг иш ўрнини қисқартиради
00:20 / 22.09.2024
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024