Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда 15 сантиметр қор ёғди
Фото: Reuters
Париж ва унинг яқинида ҳаракатланиш 7 февралга ўтар тунда шаҳарда 15 сантиметр қор ёққани туфайли деярли тўхтаб қолди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.
Ҳукумат ҳайдовчиларни шахсий автомобиллардан фойдаланмасликка чақирди. Бундан ташқари, ОАВ маълумотларига кўра, юзлаб автомобиль эгалари тунда шаҳар яқинидаги жойларда ўз машиналарида қолиб кетганлар.
Автобус ҳаракати бутунлай издан чиққан, шаҳар атрофида қатновчи поездларнинг катта қисми рейсларни амалга ошираётгани йўқ. Париж атрофи ва Шарль-де-Голль аэропорти ўртасидаги темир йўл қатнови бир неча соатга тўхтаб қолган. Шаҳардаги трамвайлар иш жадвали ҳам бузилди.
Шунингдек, хабар қилинишича, Эйфель минораси ёпиқ ҳолда қолмоқда.
Мавзуга оид
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
10:10 / 18.05.2026