Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг даромадлари ҳақидаги маълумот эълон қилинди
Россия Марказий сайлов комиссияси сешанба, 6 февраль куни ўз сайтида амалдаги давлат раҳбари ва Россия президенти лавозимига номзод Владимир Путиннинг даромадлари ҳақидаги маълумотни олти йил ичида биринчи марта эълон қилди.
Таъкидланишича, Путиннинг умумий даромади олти йилда, ҳарбий пенсия ва банклардаги омонатлардан тушган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда, 38,5 млн рублни ташкил қилди.
МСК маълумотларига кўра, Россия етакчисида Санкт-Петербург ва Москвада иккита квартира, турли йилларда чиқарилган учта маҳаллий автомобиль ҳамда гараж мавжуд.
Шунингдек хабар қилинишича, айни дамда давлат раҳбарининг 13 та банкдаги ҳисоб рақамларида тахминан 14 млн рубль бор.
Мавзуга оид
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026