Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метрополитенида суратга олишга қўйилган тақиқ бекор бўлмоқда
Фото: Afisha.uz
Эндиликда Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеолавҳага олиш тақиқланмайди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этаётган «Kun.uz» мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга асосланиб хабар берди.
«Метрода ҳам тасвирга олиш мумкин. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Бизда дунёдаги энг чиройли метро бор, уни реклама қилишимиз керак. Ҳозиргача мумкин эмасди, аммо президент буларнинг барчасини тасвирга олиш мумкинлигини айтди», — деган Абдуҳакимов.
У суратга олишни тақиқловчи белги бўлмаган жойларда фото ва видеосъёмка қилиш мумкинлигини қўшимча қилган.
Шунингдек, унинг айтишича, Тошкент метрополитенида Wi-Fi ўрнатиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Қайд этиш керакки, бугунги кунга қадар фото ва видео тасвирга олишга тақиқ метрополитендан фойдаланиш қоидаларида белгилаб қўйилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари метрода тасвирга олишга бўлган барча уринишларнинг олдини олади, мобил қурилмалардан тасвирларни ўчиртиради.
6 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорини имзолади. Ушбу ҳужжатга кўра, туристларга жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай тақиқларсиз суратга олишга рухсат берилган. Ҳозирда ҳукуматда тасвирга олиш тақиқланган объектлар рўйхатини тасдиқловчи ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Азиз Абдуҳакимов Ички ишлар вазири яқин вақт ичида мажлис ўтказиб, ходимларга мамлакатда аввалгидек тасвирга олишга қатъий тақиқлар бекор бўлганини маълум қилишини билдириб ўтди.
Мавзуга оид
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
10:00 / 23.11.2025
Чангга қарши сафарбарлик ва ИИББда ин қурган талончилар — ҳафта дайжести
12:47 / 19.11.2025