Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комиловга янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6 февраль куни қарори билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра, Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади.
Абдужаббор Абдувоҳидов аввал Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланганди.
Мавзуга оид
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025