Жаҳон | 10:33 / 08.02.2018
22765
1 дақиқада ўқилади

Япония Россияни айблади

Фото: РИА Новости/Максим Блинов

Япониянинг фикрича, Россия томонидан янги ядро қуролларининг ишлаб чиқилиши АҚШни у билан пойгага киришга мажбур қилди. Бу ҳақда Япония ТИВ раҳбари Таро Кано миллий парламентда айтиб ўтган.

«Ядро қуролининг ҳозирги дунёсига беқарорликни АҚШ эмас, балки Россия киритмоқда. У ўзининг ҳарбий доктринасига амал қилиб, кучи паст зарядларга эга тактик жанговар каллакларни ишлаб чиқмоқда», - дея Канонинг сўзларини келтиради ТАСС.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия «АҚШни шундай вазиятга тушириб қўйдики, у ядро қуроли ишлаб чиқишни бошлашга мажбур бўлди». Шу билан бирга, вазирнинг ишонч билдиришича, «АҚШ бундай қуролни КХДРга қарши қўллаш учун ишлаб чиқаётгани йўқ».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид