Жаҳон | 12:02 / 09.02.2018
16119
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳукумати ишини тўхтатишга мажбур

Фото: РИА "Новости"

АҚШ конгресси бюджетни тасдиқламаган ҳолда тарқалди, федерал маҳкамалар ярим тунда (Тошкент вақти билан 10:00) ўз ишини автоматик тарзда тўхтатди.

Сенат сайтида хабар берилишича, конгресс юқори палатасининг иши 00:01 (Тошкент вақти билан 10:00)дан сўнг давом этади, яъни бюджет дедлайни тугаганидан кейин ҳам.

Чоршанба куни республикачилар ва демократлар бюджет бўйича икки йиллик келишув ҳақида эълон қилди, у вақтинчалик бюджетларни қабул қилиш ҳолатларини тугатишга қаратилган. Шу билан бирга, харажатлар кейинги икки йил давомида 300 млрд долларга ошиши мумкин. Бироқ республикачи сенатор Рэнд Пол сўнгги лаҳзада унинг тузатиши бўйича овоз беришни талаб қилди, у ҳозирги лимитлар доирасида молиялаштиришни назарда тутади.

Мавзуга оид