Жаҳон | 14:59 / 09.02.2018
5661
1 дақиқада ўқилади

Европарламентда ЕИда ёзги ва қишки вақтга ўтишга қарши овоз беришди

Фото: AP

Европарламентда ЕИга кирувчи мамлакатларда ёзги ва қишки вақтга ўтиш амалиётидан воз кечиш ҳақида ташаббус билан чиқишди ҳамда тегишли резолюцияни қабул қилишди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Резолюция қабул қилинди. У Еврокомиссияни соатларни ўтказиш амалиётини тўхтатишга чақиради. Сабаби кўплаб илмий тадқиқотлар бунинг ёрдамида қандайдир ижобий оқибатлар келиб чиқишини исботлаб бера олмади, бироқ инсон соғлиғи, қишлоқ хўжалиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эканини намоён этиб берди», - дея маълум қилган ассамблея матбуот хизматидаги агентлик суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа иттифоқи кенгаши офшорларнинг “қора рўйхатидан” саккиз давлатни чиқаргани хабар берилганди.

Мавзуга оид