Жанубий Корея президенти Шимолий Кореяга таклиф қилиниши мумкин
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Пёнгчангдаги Олимпиадага ташриф буюрадиган синглиси Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инни Шимолий Кореяга ташриф буюришга таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг истакларидан хабардор бўлган дипломатик манбаларга иқтибос келтирган ҳолда CNN телекомпанияси хабар бермоқда.
Манбалар маълумотларига кўра, Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Корея президентини жорий йилда Пхеньянга келишга таклиф қилишига “яхши имконият” бор. Бу таклиф 10 февралда, Жанубий Корея президентининг Шимол делегацияси билан учрашувида билдирилиши мумкин.
Таъкидланишича, Мун Чжэ Иннинг Шимолий Кореяга ташрифи 15 августда бўлиб ўтиши мумкин, бироқ бу масала бўйича ҳеч нарса келишилмаган.
Шимолий Корея делегацияси Жанубга 9 февралда етиб келади. Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг тарғибот-ташвиқот бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимини эгалловчи Ким Ё Чжон ҳам бу делегация таркибидан жой олган.
Пёнгчангдаги Олимпиада бугун, 9 февралда расман очилади ва 25 февралгача давом этади, Паралимпиада мусобақалари эса 9-19 март кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:41 / 13.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяни «даҳшатли ҳалокат»дан огоҳлантирди
20:32 / 09.10.2024
КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи барча автомобил ва темирйўлларни ёпади
17:12 / 08.10.2024
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин
21:47 / 06.10.2024