Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон янги баллистик ракетасини тақдим қилди
Фото: РИА Новости/Григорий Сысоев
Эрон ҳукумати Теҳронда ислом инқилобининг 39 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда янги “Қадр” баллистик ракетасини тақдим қилди. Fars ахборот агентлигининг маълум қилишича, суюқ ёқилғида ишловчи ракета камида 2 минг кмлик масофани ўта олади.
Таъкидланишича, ракета яратувчилари уни ҳам ҳаракатланувчи пуск қурилмасидан, ҳам шахтадан отиш имкониятини назарда тутишган. Ракета учирилганини эҳтимолий душмандан яшириш учун у махсус ҳимоя тизими билан жиҳозланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ракета турли мўлжалларни нишонга олиши учун ажралувчи каллак билан жиҳозланиши мумкин.
Байрам тадбирларида Эрон ҳарбий-саноат мажмуасининг бошқа янги ишланмалари ҳам тақдим қилинган. Жумладан, яқин масофаларга мўлжалланган “Фажр-5” ракетаси модификацияси ва “Тўфон 2-М” танкларга қарши ракетаси намойиш қилинган. Шунингдек, оммага айни вақтда синовдан ўтказилаётган, “Фотиҳ” синфидаги сув ости кемасининг истиқболли модели тақдим қилинган.
Мавзуга оид
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:19 / 02.04.2026
Эрон ҳеч қачон тажовузкорлик йўлини танламаган – Пизишкиён америкаликларга мурожаат қилди
17:25 / 02.04.2026
Эроннинг нефт экспортидан даромади икки баравар ортди
11:08 / 02.04.2026