Жаҳон | 00:09 / 11.02.2018
6990
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги автоҳалокат 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: AP Photo / Tatan Syuflana

Индонезияда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида 27 киши ҳалок бўлди, яна 16  киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, автоҳалокат Ғарбий Ява вилоятидаги йўлда юз берган. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар, улардан баъзиларининг аҳволи жуда оғир дея баҳоланмоқда.

ЙТҲ сабаблари ва тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид