Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Омон қолганлар йўқ. Москва яқинидаги ҳалокатнинг янги тафсилотлари маълум қилинди
«Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти ҳалокатга учрашидан омон қолганлар йўқ. Бу ҳақда фавқулодда хизматлардаги манбалар маҳаллий нашрларга тасдиқлаган.
Ан-148 «Домодедово» аэропортидан парвоз қилганидан сўнг радарлардан йўқолган самолёт Москва вилоятининг Раменский тумани ҳудудига, Аргуново қишлоғи яқинига қулаган. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Қишлоқ яқинида самолёт қолдиқлари топилди. Шу билан бирга ҳудуддан бошқа бир учиш жисмига тегишли бўлаклар аниқланган.


«Интерфакс» агентлиги ушбу самолёт бошқа бир вертолёт билан тўқнашиш оқибатида ҳалокатга қулагани ҳақида хабар тарқатди. Бу «Почта России»га тегишли вертолёт бўлгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026
Москва ҳарбий суди Симонянга суиқасд иши бўйича ҳукм чиқарди
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:51 / 19.06.2026