Жаҳон | 22:50 / 11.02.2018
10146
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея делегацияси Жанубий Кореяга ташрифини якунлади

Фото: REUTERS / Yonhap

Шимолий Кореянинг расмий раҳбари Ким Ён Нам ва мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга ташрифини якунлади ва ортга қайтиб кетди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.  

Ушбу ташриф Шимолий Кореянинг бундай юқори даражадаги делегациясининг Жанубга илк ташрифи бўлган. 

Сеулдаги “Инчхон” аэропортидан учувчи делегацияни Жанубий Кореянинг миллий бирлашиш ишлари бўйича вазири Чо Мён Гюн кузатиб қўйган.

22 кишидан иборат делегация Жанубий Кореяга Пёнгчангдаги Олимпиаданинг очилиши муносабати билан 9 февралда келганди. Делегация Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва бош вазир Ли Нак Ён билан музокаралар ўтказган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид