Жаҳон | 16:40 / 12.02.2018
5250
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ раҳбари Олимпиададан сўнг КХДРга боради

Фото: Reuters

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Пёнгчангдаги қишки Олимпия ўйинлари якунланганидан сўнг Шимолий Кореяга ташриф билан боради. Бу ҳақда Reuters ўз манбасига асосан хабар қилмоқда.

Техник жиҳатдан ҳали ҳам уруш ҳолатида бўлиб турган Шимол ва Жануб спортчилари Ўйинларнинг очилиш маросимида бирлашишди ҳамда шайбали хоккей бўйича биргаликда аёллар терма жамоасини шакллантиришди.

Манбанинг таъкидлашича, Бахнинг ташрифи «Олимпия ўйинларидан сўнг қачондир амалга оширилади».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид