18:16 / 12.02.2018
32849

Ливия мамлакатдаги терроризм ортида ким турганини маълум қилди

Фото: Reuters

Ливия парламенти спикери Оқил Салоҳнинг маълум қилишича, Туркия ушбу мамлакатда террорчиларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Январь ойида Бенгазидаги масжид ёнида рўй берган иккита теракт натижасида 33 киши ҳалок бўлди. Манбалар маълумотига кўра, портлашлардан бири туфайли Ливия аксилразведкаси бошлиғи Маҳди Фалоҳ жабрланди.

«Бенгазидаги портлашлар ортида террорчилик ташкилотлари турибди. Улар афсуски хорижий давлатлар, жумладан Туркия томонидан қўллаб-қувватланмоқда», - дея айтиб ўтган Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каззофий онаси дафн қилинган мақбара портлатиб юборилгани хабар берилганди.

Top