Жаҳон | 23:50 / 12.02.2018
13468
1 дақиқада ўқилади
Саакашвили Польшага келди
Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Украинадан чиқариб юборилган Михаил Саакашвили Польша пойтахти Варшавага етиб келди. Бу ҳақда Польша чегара хизмати хабар тарқатди.
Бундан аввалроқ Украина давлат чегара хизмати Саакашвили Польшага жўнатиб юборилганини маълум қилганди.
"Саакашвили Польшада қабул қилинди... Бунга Украина томони баёноти асос бўлмоқда... Факт шуки, у Европа Иттифоқи фуқаросининг турмуш ўртоғи ҳисобланади", дейилган хабарда.
Саакашвилининг партиядоши Давид Сакварелидзе маслакдошлари билан боғланган. "У қўнғироқ қилди. Варшавага етиб борибди", дея ёзган Сакварелидзе ижтимоий тармоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 06.10.2024
“Атиргул инқилоби”дан ҳибсхонагача – Михаил Саакашвили ким эди?
12:21 / 14.08.2024
Гуржистонда собиқ президент 2008 йилги урушда айбланди
22:38 / 06.08.2024
Грузия парламенти спикери Саакашвили афв этилиши мумкинлигини айтди
08:00 / 24.05.2024