Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп маъмурияти ХКСни хусусий корхонага айлантириши мумкин
Фото: REUTERS / Jonathan Ernst
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Халқаро космик станцияни хусусийлаштириш ва уни «тижорий асосдаги хусусий корхонага» айлантириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Washington Post NASA ҳужжатларига асосан ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ ХКСни NASA йўналиши бўйича молиялаштиришни 2024 йилдан сўнг тўхтатишни режалаштирмоқда. Бироқ аниқлик киритилишича, Вашингтон орбитал станциядан воз кечиш ниятида эмас ҳамда уни давлатдан хусусий секторга ўтказиши мумкин бўлган режа устида ишламоқда.
«ХКСни 2025 йилга бориб федерал миқёсда тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарор станциянинг ўзи ўша вақтга келиб орбитадан қайтарилишини англатмайди. Эҳтимол, бу соҳа ХКС баъзи элементлари ёки имкониятларини келажакда тижорий платформа сифатида фойдаланишда давом этади», - дея таъкидланади ҳужжатда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
22:44 / 23.01.2026
«Бош режа бор, "Б" режа йўқ» – АҚШнинг Янги Ғазо режаси тафсилотлари
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
14:35 / 23.01.2026