Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Японларни қайтаринг!» - Синдзо Абэ КХДРга талаб қўйди
Фото: ssei Kato/Reuters
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, КХДР Юқори йиғилиши раиси Ким Ён Намдан Шимолий Корея махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган Япония фуқароларини қайтаришни талаб қилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Мен жаноб Ким Ён Намдан тўғридан-тўғри ва қатъий равишда ўғирлаб кетилганлар муаммосига ечим топиш ҳамда уларнинг барчасини уйга қайтаришни сўрадим», - дея айтиб ўтди Абэ.
Унинг сўзларига кўра, у Япония ҳукуматининг ядро ва ракета дастури муаммоси бўйича позициясини ҳам аниқ билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Синдзо Абэнинг таклифига кўнмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026