Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон суди Ассанжнинг ҳибсга олиниши ордерини кучда қолдирди
Лондоннинг Вестминстер туман суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳибсга олиниши ордерини кучда қолдирди. Бу ҳақда суд залидан “РИА Новости” ахборот агентлиги мухбири маълум қилди.
Бундай қарорни 13 февралда судья Эмма Арбутнот қабул қилди. У судга Ассанжнинг экстрадициясига қарши исботлар ва бошқа қўшимча далилларни тақдим қилган ҳимоянинг важларини рад этди.
“Бир томондан, бу инсон судда пайдо бўлмади, бошқа томондан, у кичик квартирадан чиқа олмай, соғлиғини йўқотмоқда. У судга келиб, ўз позициясини ҳимоя қилиши керак”, деб айтган судья.
Ҳимоя Ассанжнинг иши алоҳида жамоат манфаатига эгалигини, у “ҳаққоний маълумотни тақдим қилиш ва сўз эркинлиги учун курашишдан иборатлигини” таъкидлаган. Адвокатлар Ассанжнинг иши Швеция ҳукумати томондан тўхтатилганини важ қилиб, ордернинг бекор қилинишига уринишган.
Суднинг қарори агар Ассанж ҳозирда яшаётган Эквадор элчихонасини тарк этса, у Британия полицияси томондан зудлик билан ҳибсга олинишини англатади. Унинг ҳибсга олинишига эса 2012 йил 29 июнда гаровга чиқиш қоидасини бузиб, суд олдида пайдо бўлишдан бош тортгани сабаб бўлади.
Ассанж 2012 йилдан Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026