Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отиб ташлаш билан қўрқитишган. Саакашвилининг Киевда ушланиши видеоси намойиш қилинди
Михаил Саакашвилининг Facebook’даги саҳифасида унинг Киевдаги ресторанлардан бирида ушланиши видеоси жойлаштирилди.
Ресторандаги кузатув видеокамералари томонидан олинган ёзувда махсус хизматларнинг ниқоблардаги ходимлари ресторанга кириб, бир неча кишини полга ётқазганларини кўриш мумкин. Сўнгра кейинги кадрларда 4 киши тахмин қилинишича Саакашвилини ушлаганча, бир киши эса сочидан тортқилаганча ташқарига олиб чиқаётгани тасвирланган.
Видеога берилган изоҳда Саакашвилини ушлаган одамлар уни аэропортгача йўл бўйи юзига муштлаганлари, отиб ташлаш билан таҳдид қилганлари айтилган.
Саакашвили 12 февралда Украина давлат чегара хизмати томонидан кузда Украинага ноқонуний кирган ҳудуди – Польшага жўнатиб юборилган.
Польша чегара хизмати Саакашвилининг Варшавага етиб келганини тасдиқлаган. Саакашвили тарафдорлари Украина президенти маъмурияти биноси ёнида намойиш ўтказишган.
Саакашвили Польшага келгач, ZIK телеканали эфирида Украинага қонуний йўл билан қайтишини айтган.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
15:14 / 01.05.2025