Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Путин билан гаплашди
Фото: Pоссия 24
Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда «Зеркало недели» нашри Порошенко маъмуриятига асосан хабар бермоқда.
«Украина президенти Россия президенти билан украиналик асирларни озод этишни фаоллаштириш, асирга олинган чегарачиларни алмашиш ва босиб олинган ҳудудларда украиналик ҳарбийларни озодликка чиқариш бўйича телефон мулоқоти ўтказди. Шунингдек, Норманд тўртлиги давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувининг кун тартиби муҳокама қилинди, у Мюнхенда 16 февраль куни бўлиб ўтиши керак», - дея хабар беришган Украина президенти матбуот хизматидан.
Давлат раҳбари маъмуриятидан таъкидлашларича, телефон мулоқоти норманд шакли бўйича ҳамкорлар билан мувофиқлашган ҳолда бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
16:36
Остонада Путин кортежига ҳарбий машина ҳамроҳлик қилмоқда
21:14 / 27.05.2026
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
21:08 / 22.05.2026