Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:51 / 14.02.2018
12709
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Дания қироличасига ҳамдардлик билдирди
Фото: Reuters
Ўзбекистон Республикаси президенти Дания қироличасига таъзия изҳор этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Дания Қироличаси Маргрете IIга турмуш ўртоғи шаҳзода Хенрикнинг вафоти муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дания қироличаси Маргрете II'нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Хенрик (Анри Мари Жан Андрэ) 84 ёшида ҳаётдан кўз юмгани хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш